“Насаф” кетма-кет иккита учрашувни ўз майдонида ўтказади
29 авг 2017 12:34
Янгиликлар
“Насаф” кетма-кет иккита учрашувни ўз майдонида ўтказади
Ўзингизга маълум, ФИФА кунлари ва миллий терма жамоамиз ўйинлари туфайли Олий лигамизда танаффус вужудга келди.
Миллий терма жамоамиз сафига уч нафар футболчиларимиз жалб этилгани боис, 19-тур доирасидаги “Сўғдиёна” билан бўладиган учрашув бошқа кунга қолдирилган эди.
Олий лигамизнинг навбатдаги 20-тур учрашувлари 7-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
“Насаф” 20 ва 21-тур учрашувларини ўз майдонида – “Марказий” стадионда ўтказади. Клубимиз ишқибозлари иккита қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари кутилмоқда.
Демак, 8 сентябрь жума куни “Насаф” – “Олмалиқ” жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади. 16 сентябрь шанба куни эса жамоамиз чемпионат пешқадами – Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар