"Насаф" жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди

Aslanov Jasurbek
26 дек 2017, 17:17
Ўзингизга маълум, бундан кейин суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бугун илмий гуруҳ вакиллари  А.В. Кит ҳамда Ш. Ашировлар  Қаршида бўлиб, "Насаф" футболчиларини синовдан ўтказишди.

Футболчилари қуйидаги тест-синовларини топширишди:

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. “Yo-Yo” тест

Ушбу тестларда жамоамнинг 22 нафар футболчиси иштирок этди.

Тест синовларида янги мавсумдан жамоам таркибида тўп тепадиган бир қатор ёш футболчилар ҳам иштирок этишди.

Мутахасислар яқин вақтлар ичида тест натижаларини "Насаф" мураббийлар штабига тақдим қилишади.

Қуйида тест-синовлари жараёнидан олинган суратларни эътибоорингизга ҳавола қиламиз.




"Насаф" матбуот-хизмати


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia