UZ

Сўнгги янгиликлар

08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  25 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  26 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2

⚡️"Насаф" Италия А Сериясида ўйнаган бразилиялик футболчи билан шартнома тузади Янгиликлар

⚡️"Насаф" Италия А Сериясида ўйнаган бразилиялик футболчи билан шартнома тузади

Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, 28 ёшли бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ва қанот вингери Виктор Да Сильва тез орада "Насаф" клуби билан шартнома тузади. 

1995 йилда туғилган ҳужумчи фаолияти давомида Италиянинг "Кьево", "Пескара", "Брешиа", "Терамо", "Перуджа", "Фермана", "Виртус Верона" кўплаб клубларида тўп тепган. 2013 йилда "Кьево" сафида Италия А серияси ва Италия Кубогида ўйнаган. Виктор Хорватиянинг "Истра 1961", Албаниянинг "Влазния", Кипрнинг "Олимпиакос" каби клубларда ҳам тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси Албаниянинг "Партизани" бўлди.

Виктор Да Сильва профессионал фаолияти давомида 277та ўйинда 72та гол урган ва 23та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 350 минг еврога баҳоланмоқда.



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика