UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили

Россиялик экспертимиз барча баҳсли ҳолатларни кўриб чиқди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм-канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан бирга Суперлиганинг 19-тур учрашувларидаги энг баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


"Навбаҳор" - "Нефтчи"

ВАЗИЯТ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Дастлаб, икки ўйинчи ҳам бир-бирига параллел йўналишда ҳаракатланаётган эди. Сўнгра, "Нефтчи" ҳужумчиси ҳимоячидан озгина ўзиб, ўз ҳаракат йўналишини ҳимоячи томон бироз ўзгартирди. Шу йўл билан у гўё "Навбаҳор" ҳимоячисига ўзини "тутиб берди" ва тўқнашувнинг ташаббускорига айланди. ВАР вазиятга аралашмай, тўғри йўл тутди.

 

"Навбаҳор" - "Нефтчи"

ВАЗИЯТ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Биринчидан, ВАР тизимининг эпизодга аралашиш ва текширувни бошлаш имконияти йўқ эди, чунки "Навбаҳор" ўйинчиси дарвозага зарба беришидан олдин ҳакам ҳуштак чалди. Иккинчидан, ҳакамнинг қарорига тўлиқ қўшиламан. Бизнинг нуқтаи назаримиздан, бу аниқ ҳолат: "Навбаҳор" ўйинчиси тўпни назорат қилаётган "Нефтчи" ҳимоячисининг орқасидан куч билан туртиб юборди. Айнан шу туртки туфайли ҳимоячи тўп назоратини йўқотди.

 

"Навбаҳор" - "Нефтчи"

ВАЗИЯТ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Оффсайд камерасидан олинган ўйинчиларни яхлит тарзда кўрсатадиган битта такрорий вазиятнинг ўзи муҳим қарор қабул қилиш учун етарли эмас. Тўғри, умумий кадрда "Навбаҳор" ҳужумчисининг либоси бироз тортилгани кўринди, лекин йиқилиш шубҳа уйғотди: ўйинчи олдинга йиқилмоқда (одатда уни ушлашгандан кейин орқага ёки ён томонга йиқилади, чунки олдинга ҳаракат тўхтайди), бу эса йиқилишнинг табиийлигига жиддий шубҳа туғдиради. Бироқ, яна такрорлайман, тўлиқ баҳолаш учун яқиндан олинган турли ракурслар зарур.

 

"Насаф" - "Шўртан"

ВАЗИЯТ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ

ВАРнинг аралашуви тўғри, бироқ "Насаф" ҳимоячиси рақибини гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилгани сабабли қизил карточка билан жазоланиши лозим эди. Вазиятнинг динамиклиги туфайли ҳолат бу жуда мураккаб: бир сония ичида барча ўйинчилар югуриб келди ва гол уриш имконияти йўқдек туюлди. Аммо бизнинг фикримизча, энг яхши ракурс – ўртадаги умумий камера. Кўриниб турибдики, "Насаф"нинг бошқа ҳимоячиси тўп чизиғи ортида ва марказдан югуриб келмоқда, бу эса унинг ҳужумчига етиб бора олишига шубҳа уйғотади. "Шўртан" ҳужумчиси дарҳол йўналишни ўзгартириб, жарима майдони бурчагида бўлиши мумкин эди. Бизнингча, бу гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилиш ва ўйиндан четлатишга лойиқ ҳолат.

 

"Қўқон-1912" - "Сурхон"

ВАЗИЯТ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Ҳакамнинг мукаммал позицияда турганини таъкидламоқчиман. У қарорни мустақил равишда қабул қилиши лозим эди ва айнан шундай йўл тутди. "Сурхон" ўйинчиси томонидан қўл билан очиқ-ойдин тўсиқ қўйилди. У ҳатто тўпга ўйнашга уринмади ҳам, бу аниқ қоида бузилиши эди. "Қўқон-1912" фойдасига пенальти белгилаш тўғри қарор бўлди.

 

"Машъал" - "Андижон"

ВАЗИЯТ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Ҳеч қандай қоидабузарликни кўрмаяпман. "Андижон" ўйинчиси дарвозага тўғридан-тўғри зарба берди, кейин эса ўзи зарба беришга уринган ҳимоячининг оёғига тегиб кетди. Ҳимоячи шунчаки тўпни тўхтатмоқчи бўлган эди, холос.

 

"Хоразм" - "Қизилқум"

ВАЗИЯТ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Ҳакамнинг "Қизилқум" голини инобатга олиш ва ВАРни аралашмаслиги тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайман. Бу вазиятда иккала ўйинчининг ҳам ҳаракатланиш пайтида позиция танлашда қўллари билан рухсат этилган даражада курашганини кўришимиз мумкин. Энг муҳими, узоқ муддатли ушлашлар йўқ, иккала ўйинчи ҳам дастлаб ёнма-ён югурган ва тенг имкониятларга эга бўлган. Оёқларда ҳам қоида бузилиши кузатилмайди. Тўғри, "Қизилқум" ҳужумчисининг чап қўли "Хоразм" ҳимоячисининг елкасига тегиб тургандай кўринади. Бироқ, диққат билан кузатилса, ҳужумчи анча тез югурмоқда, ҳимоячи эса ўнг қўли билан ҳужумчини сиқиб чиқаришга уринмоқда. Тўғри қарор қабул қилинди.


Шу тариқа, 19-тур учрашувларида ҳакамлар битта жиддий хатога йўл қўйишди ("Шўртан"га қарши ўйинда "Насаф" футболчисини майдондан четлатмаслик). Бундан ташқари, эпизодларнинг бирида қўшимча ракурслар етишмаслиги сабабли ("Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйинида) экспертимиз қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини аниқлай олмади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика