"Насаф" етакчиларини олиб қоладими?
25 дек 2017 20:15
Янгиликлар
"Насаф" етакчиларини олиб қоладими?
"Championat.asia" журналисти Шаҳбоз Беғамов "Насаф" клубидаги вазият ҳақида маълум қилди.
Маълум бўлишича, "аждарлар" ҳозирга қадар ўз етакчилари Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Фаррух Сайфиев, Жасур Ҳасанов ва Баҳром Абдураҳимов каби футболчилар билан шартномани узайтирмади. Улар катта эҳтимол билан эркин агент мақомида жамоани тарк этишади.
Фаррух Сайфиев "Пахтакор" билан деярли келишувга эришгани ҳақида сайтимизда хабар бергандик.
Бундан ташқари жамоа мураббийлар штаби билан ҳам шартнома 31 декабрь куни тугайди. Ҳозиргача улар билан ҳам келишув узайтирилмаган.
Маълумот учун, "Насаф" деярли бир ойдан сўнг, 30 январь куни ОЧЛ-2018 плей-офф босқичида "Ал Файсали" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар