"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Administrator
13 янв 2026, 23:12
ОКМК собиқ футболчиси Акром Комилов фаолиятини воҳа жамоасида давом эттиради.

"Насаф" клуби ОКМК собиқ футболчиси Акром Комилов билан шартнома имзолади. Футболчи 2026 йилни "Насаф"да ўтказади. Қарши клуби шартнома қанча муддатга тузилгани борасида маълумот бермаган.  

Маълумот учун, Комилов 2021 йилдан бери ОКМК сафида ҳаракат қилганди. У ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборди ва Суперлигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди. 

Аввалроқ, Комиловнинг "Навбаҳор" машғулотларида иштирок этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо якунда футболчи "Насаф"га ўтди.


AdministratorМуаллиф
Манба: "Насаф" футбол клуби матбуот хизмати