"Насаф" 10 йилдан сўнг яна кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди
12 май 2018 12:31
Янгиликлар
"Насаф" 10 йилдан сўнг яна кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди
Шундай қилиб 10 йил деганда қаршиликлар яна қаторасига учта баҳсда мағлуб бўлишди. Жамоа охирги марта 2008 йилги миллий чемпионатда кетма-кет учта ўйинда ютқазган ва бу учрашувлар "Металлург", "Машъал" ва "Шўртан"га қарши кечганди.
2007 йилги олий лигада эса "Насаф" икки бор қаторасига учтадан мағлубиятли серия қайд этган. Жамоа аввалига 5-6-7-турларда "Трактор", "Машъал", "Қизилқум"га ютқазган бўлса, кейинчалик 19-21 турлар оралиғида "Тўпаланг", "Пахтакор" ҳамда "Бухоро"дан мағлубиятга учраган.
2007 йил
5-тур. "Трактор" - "Насаф" 3:1
6-тур. "Насаф" - "Машъал" 0:1
7-тур. "Қизилқум" - "Насаф" 3:1
19-тур. "Тўпаланг" - "Насаф" 1:0
20-тур. "Насаф" - "Пахтакор" 0:1
21-тур. "Бухоро" - "Насаф" 1:0
2008 йил
26-тур. "Металлург" - "Насаф" 1:0
27-тур. "Насаф" - "Машъал" 2:3
28-тур. "Шўртан" - "Насаф" 3:2
2018 йил
9-тур. "Насаф" - "Сўғдиёна" 1:2
10-тур. "Бунёдкор" - "Насаф" 2:1
11-тур. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар