

Польшалик хавбек ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. "Наполи" айни дамда 31 очко билан Италия чемпионатида етакчилик қилмоқда.
"Бугун гол урганимдан хурсандман. Бу дербидаги ғалаба голи ва жуда ҳам мамнунман. Аммо, мен кўпроқ ғалаба қозонишда давом этаётган жамоадан мамнунман.
Биз кучлилигимизни биламиз. Буни натижалар ҳам айтиб турибди. Аммо, биз бу йўлда давом этишимиз ва имкон қадар кўпроқ ўйинларни ютишимиз керак. Умид қиламизки, биз орзу қиладиган чемпионлик якунда келади", - дейди Зелински.



