

“Йигитларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирган ҳолда шуни айтмоқчиманки, биз нафақат баҳсли, балки дарвозамизга белгиланган иккита шармандали пеналти боис ютқаздик. Бунақа ҳолатлар бутун Италия футболини издан чиқаради.
Биринчи ҳолатда Дибала тўпни қабул қилиб олиши билан рақибга тўқнашиб, йиқилишни мақсад қилгани билиниб турди. Қўполлик бўлди, аммо такрорий вазиятдан сўнг маълум бўлдики, ҳужумчи атайлаб бизнинг футболчи билан тўнашувга киришган. Иккинчи вазиятда Рейна дастлаб тўпни эгаллаб олди ва рақиб билан тўқнашди. Бундан ташқари иккинчи пеналтидан олдинги вазиятда туринликлар ўз жарима майдончаларида футболчимизга нисбатан ўйин қоидасини бузганига ҳакам эътибор ҳам қаратмади”, дейди Жинтоли.



