"Наполи" "Аякс" сардорини сотиб олади

Aslanov Jasurbek
20 май 2016, 10:57
"Наполи" "Аякс" сардори Дави Классенни харид қилишга яқин турибди.

Маълум бўлишича, ушбу келишув 10 кун ичида амалга ошади. Трансфер 18 млн. еврога баҳоланмоқда. Футболчига боғлиқ бонусларнинг умумий нархи 7 млн. еврони ташкил қилиши мумкин. Классенга "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Классен жорий мавсумда "Аякс" сафида 41 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 10 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia