Нани "Адана Демирспор" клубига ўтди

Sherzod Nurmatov
25 июл 2023
Шартнома "1+1" схемаси бўйича имзоланган.

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Нани Туркиянинг "Адана Демирспор" жамоаси аъзосига айланди.

36 ёшли футболчи билан "1+1" схемаси бўйича шартнома тузилди.

Нани июль ойи бошида Австралиянинг "Мельбурн Виктори" клубини эркин агент сифатида тарк этган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: adanademirspor.org.tr