Наката, Канчельскис ва Қосимовдан иборат Марказий Осиё термаси фахрийлари Роналдиньоси бор "Барселона" афсоналарига қарши ўйнайди

Sherzod Nurmatov
19 авг 2023
Хабарингиз бор, яқинда Бишкекда Марказий Осиё терма жамоаси фахрийлари ҳамда "Барселона" афсоналари ўртасида кўргазмали ўйин ўтказилади.

29 август куни Жалолободда "Барселона"нинг 29-академияси очилади. Мазкур тадбир доирасида "Барса" афсоналари ва Марказий Осиё термаси фахрийлари иштирокида баҳс бўлиб ўтади. 

Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик қилиши, унга қанотларда Баҳодир Қўчқоров ва Абдуҳамидулло Расулов ёрдам бериши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Марказий Осиё таркибида ОКМК устози Миржалол Қосимов ҳаракат қилиши кутилмоқда. Учрашув 30 август куни Долон Омурзаков номидаги стадионда Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia