Наингголан ҳибсга олинди
27 янв 2025 19:26
Янгиликлар
Наингголан ҳибсга олинди
Бир ҳафтадан камроқ вақт олдин Ража Наингголан футболга қайтган ва Бельгия иккинчи дивизиони вакили "Спортинг Локерен" билан шартнома имзолаганди.
HLN 36 ёшли ярим ҳимоячининг ҳибсга олингани ҳақида хабар бермоқда. Наингголан Антверпен порти орқали Жанубий Америкадан Европага олиб келинган наркотик моддалар контрабандаси тергови доирасида қўлга олинган. Наингголан айнан нимада айбланаётгани ҳозирча номаълум.
"Полиция ҳеч қандай изоҳ бермаяпти ва айбсизлик презумпциясини ҳурмат қилмоқда. Биз, клуб бунга қўшиламиз. Биз фақат футболчи эрталабки машғулотда бўлмаганини тасдиқлашимиз мумкин", – дейилади клуб изоҳида.
Аввалроқ Ража Наингголан "Спортинг Локерен" сафидаги дебют учрашувида бурчак зарбасидан гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар