

"Биринчи бўлимда ярим ҳимоядаги тўртлигимиз жуда яхши ўйнади. Киммих муносиб ўйин кўрсатди. Горецка биринчи бўлимдаги энг муҳим ўйинчиларимиздан бўлди. Умуман олганда, ярим ҳимоя жуда яхши эди.
Биринчи таймда жуда кўплаб вазиятларимиз бўлди. Биз тўп билан назорат қилганимизда, тизимни ушлай олдик. Қарши ҳужумларда 6, 7 ва ҳатто 8-голимизни ҳам уриш имконимиз бор эди. Биз жуда кучли ўйин намойиш этдик", - деди Нагельсман.



