

Бу ҳақда "Metro" хабар бермоқда. Теллес октябрь ойи охирларида вирусни юқтириб олиб, бир неча ўйинларни ўтказиб юборганди. Эртага футболчи яна бир бор тест топширади. Агарда қайта текширувда ҳам вирус борлиги тасдиқланса, у Уругвайга қарши ўйинда қатнашмайди.
Теллес ушбу мавсумда АПЛнинг бирорта ўйинида қатнашмади. Олдинроқ МЮнинг чап қанот ҳимоячиси Люк Шоуда жароҳат аниқланганди.



