Мюллер Руммениггени ортда қолдириб, тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди

Aziz Tukhtamuradov
25 сен 2021
"Бавария" футболчиси Томас Мюллер Бундеслига доирасида "Гройтер"га қарши баҳсда гол урди.

Бу 32 ёшли германиялик футболчи учун мюнхенликлар таркибидаги 218-гол бўлди. 

Шу тариқа, Мюллер "Бавария"нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Карл-Хайнц Руммениггени ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

"Бавария" сафида Роберт Левандовски (305 та гол) ва Герд Мюллер (523 та гол) энг кўп гол урган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru