Мюллер: "Гвардиола билан солиштирганда Анчелотти анча одамийроқ"

Aslanov Jasurbek
26 авг 2016
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер жамоанинг ҳозирги устози Карло Анчелотти ва мюнхенликлар собиқ устози Хосеп Гвардиолани солиштирди.

"Анчелотти футболчиларга яқинроқ. У ўйинчилар билан яхши муносабатда. Гвардиолага солиштирганда Карло анча одамийроқ. Гвардиола эса ўз оламида яшар эди. У ҳар қандай вазиятда тўғри қарор чиқариш учун қандай қилиб икки ёки уч метр ютиш мумкинлиги ҳақида ўйларди. Гвардиола ақлдан озган эди, аммо яхши маънода" - дейди Мюллер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild