Мюллер фаолиятидаги 27-совринни қўлга киритди ва Швайнштайгерни ортда қолдирди

Omonjon To`xtamirzayev
1 окт 2020
"Бавария" форварди Томас Мюллер Германия Суперкубоги учун баҳсда Дортмунднинг "Боруссия"си дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди (3:2) ва жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

31 ёшли футболчи фаолиятидаги 27-трофейни қўлга киритди ва тарихдаги энг кўп соврин ютган германияликка айланди. Бу борада у мюнхенликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгерни ортда қолдирди (26).

Мюллер коллекциясида энди 9 бор Бундеслига чемпиони, 6 мартадан мамлакат Кубок ва Суперкубоги, икки мартадан ЕЧЛ ва УЕФА Суперкубоги бор. Шунингдек, Томас 1 мартадан терма жамоалар ўртасида ва клублар ўртасидаги ЖЧда зафар қучган.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia