

"2014 йилги "Бразилия"га (Германия термаси 7:1 ҳисобида ғолиб бўлганди) қарши баҳсда ҳам ўйинни бундай назорат қила олмаганмиз.
Бу содир бўлди, келинг, ўйин ҳақида гаплашамиз. Ажойиб оқшом. Натижа ҳам ўйин услубимиз сингари ўзгача бўлди.
Энг ёқимлиси, заҳирадан ўйинга туширилган футболчиларнинг зўр кайфиятда, бахтли эканларини кўриш.
Майдонда хоҳлаганимизни қилишимиз учун барча ўз имкониятлари даражасида ишлаши жуда муҳимдир", – деди германиялик футболчи.



