МЮга гол урган "Рочдейл"нинг 16 ёшли ҳимоячиси: "Энди мактабда психологиядан тестдан ўтишим керак"

Alisher
26 сен 2019
"Рочдейл"нинг 16 ёшли ҳимоячиси Люк Мэтисон Англия лига кубоги МЮ билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳаммаси тез содир бўлди. Яна нима ҳам дея олишим мумкин? Ҳеч қачон 16 ёшли йигит "Олд Траффорд"да гол уради деб ўйламаганман. Бу ҳамманинг орзусидир.

Тарифлашга тил ожиз. Бу мен, жамоам, Брайан Барри Мерфи ("Рочдейл" бош мураббийи) ва барча учун ажойиб кеча бўлди.

Жамоада буёғига таътил, аммо мен мактабга бориб, психологияда тест топширишим керак", - дейди Мэтисон.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Рочдейл" ўйинининг 76-дақиқасида Люк Мэтисон ҳисобни тенглаштирди. Ўйин эса пенальтилар сериясигача етиб борди ва якунда МЮ 5-3 ҳисобида ғалаба қозонди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports