МЮга Белотти билан шартнома имзолаш таклиф этилди

Alisher
29 ноя 2020
"Манчестер Юнайтед" вице-президенти Эд Вудвордга "Торино" форварди Андреа Белотти билан шартнома имзолаш таклиф этилди.

Манчестерликлар раҳбарияти клубга бу ўйинчи керакми ёки йўқ, буни ҳал қилишмади, шу сабаб у италиялик футболчи билан шартнома имзолаш вариантини бош мураббий Оле Гуннар Сульшер билан муҳокама қилмоқчи.

Хабарларга кўра, Белоттига шунингдек Миланнинг "Интер" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Италиялик жорий мавсум А Серия доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express