МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?
14 май 2024 01:23
Янгиликлар
МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?
"Манчестер Юнайтед" мавсум якунига аталган кичик байрам - жамоавий кечки овқат ўтказилмайди.
Қарор жамоанинг ёмон формаси ва 25 май куни "Манчестер Сити"га қарши бўладиган Анлия Кубоги финал ўйинига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ.
Ҳар мавсум охирида клуб кичик байрам - "Олд траффорд" ҳудудида барча ходимлар ва жамоалар билан кечки овқат ташкил қилинади.
Аввалига тадбир 20 майда ўтказилиши режа қилинган эди, аммо бош мураббий Эрик тен Хаг ва клуб раҳбарияти билан муҳокамадан сўнг бу финал олдидан чалғитувчи фактор бўлиши мумкин деб ҳисобланди. Шунга қарамай жамоадошлари берган овозлар орқали танланадиган энг яхшиларга совринлар тақдим этилади.
Бу тадбир 2021/22 мавсум охирида ҳам ёмон натижалар туфайли ўтказилмаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар