

Бугун, 30 июнда, футболчининг Бразилия клуби билан ижара битими тугайди.
"Қаерда ўйнашимни ҳал қила олмайман, бу клубнинг ҳуқуқи, аммо ўзим "Фламенго"да фаолиятимни давом эттиришни истардим. Ҳозирда вазият менинг қўлимда эмас.
Тез орада барчамиз буни муҳокама қиламиз ва қандай йўл тутиш клуб учун, мен учун яхши эканлигини муҳокама қиламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, менга бу ер ёқади", — дейди футболчи.



