МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр

Sherzod Nurmatov
2 май 2025
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон"нинг бразилиялик ҳужумчиси Матеус Куньяни сотиб олиш устида ишламоқда.

Манкунианликлар 25 ёшли бразилияликни ёзги трансфер ойнасида сафига қўшиб олмоқчи.

Матеуснинг товон пули 62,5 млн фунтга тенг. "Манчестер Юнайтед" уни фаоллаштириши кутилмоқда.

Кунья жорий мавсум 32 ўйинда 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Матеус Рубен Аморим жамоасига еврокубокларда қатнашмаса ҳам қўшилишга шай турибди.

МЮ ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда, аммо Европа Лигасида ғалаба қозониш имконияти мавжуд.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider