МЮ ва "Реал" сотиб олишни хоҳлаган футболчи клуби билан шартномасини узайтирди
27 ноя 2019 12:57
Янгиликлар
МЮ ва "Реал" сотиб олишни хоҳлаган футболчи клуби билан шартномасини узайтирди
"Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш клуби билан шартномасини узайтирди.
25 ёшли футболчининг "Спортинг" билан тузган янги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланди.
Шартномада Бруну Фернандешнинг товон пули 100 миллион евро сифатида кўрсатилган.
Фернандеш жорий мавсум Португалия чемпионатида 10та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассистга эришган.
Олдинроқ, футболчига "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Фикрлар