МЮ ва "Ливерпуль" ПСВ ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда
25 авг 2021 16:28
Янгиликлар
МЮ ва "Ливерпуль" ПСВ ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда
ПСВ ҳужумчиси Нони Мадуэке фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Ўйинчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари бош даъвогар ҳисобланишади.
Англияликка шунингдек "Тоттенхэм" ҳам қизиқмоқда. Мадуэкенинг ПСВ билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган, шу сабаб Нидерландия клуби 18 ёшли ўйинчи учун камида 40 млн евро сўрамоқда.
Мадуэке "Тоттенхэм" академиясида тўп тепган, аммо у 2017 йилдан бери ПСВнинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар