МЮ ушбу ҳафта яна бир футболчи борасида таклиф юборади

Tolibjon Qosimov
2 июл 2019, 13:14
"Манчестер Юнайтед" клуби "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Шон Лонгстаффни сотиб олмоқчи.

Манкунианликлар ушбу ҳафтада 21 ёшли инглиз борасида таклиф билан чиқишлари кутилмоқда.

МЮ Лонгстафф трансферини якшанбагача расмийлаштирмоқчи. Айнан ўша куни жамоа мавсумолди турнега йўл олади.


"The Telegraph" маълумотига кўра, футболчи 25 миллион фунтга баҳоланмоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk