МЮ титул ҳомийси TeamViewer инвесторлар босими туфайли шартномани бекор қилиши мумкин
21 ноя 2022 13:06
Янгиликлар
МЮ титул ҳомийси TeamViewer инвесторлар босими туфайли шартномани бекор қилиши мумкин
Август ойида TeamViewer 2026 йилда тугайдиган йилллик 47 миллион фунт стерлинглик келишувни узайтирмаслигини эълон қилган эди.
Аммо ҳозир келишувни буткул бекор қилиш ҳақида гап бормоқда.
Масофавий кириш ва бошқариш учун компьютер дастурларига ихтисослашган TeamViewer пандемия даврида жиддий йўқотишларни бошдан кечирди, бироқ компания акциялари нархи ҳозирда доимий равишда пасайиб боряпти.
"The Telegraph" хабарига кўра, TeamViewer раҳбарияти ўз сармоядорлари, Лондоннинг Petrus Advisers компаниясидан мактуб олган. Унда шундай дейилади:
"Фаол инвесторлар сифатида биз "Манчестер Юнайтед" ва "Формула-1" ҳомийлик шартномалари ортидан соф даромадингизнинг 1,4 баравари ёки йилига 70 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлашингизга тоқат қилмаймиз. Сиз SAP, Oracle ёки Mercedes эмассиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар