МЮ таркибига польшалик футболчи келиб қўшилди

Mirjalol Normatov
27 мар 2018
Польшанинг 16 ёшгача бўлган термаси сардори Лукаш Бейгер "Манчестер Юнайтед" таркибида кўчиб ўтади.

"Manchester Evening News" нашри хабарига кўра, футболчининг жамоаси - "Лех" ва "Манчестер Юнайтед" Бейгернинг трансфери борасида келишиб олишган. Ушбу мавсум якунланганидан кейин футболчи "қизил иблислар" билан расман шартнома имзолаши кутилмоқда.

Бейгер Польшанинг 16 ёшгача бўлган термаси билан молдовалик тенгдошларига қарши ўтган учрашувида сардорлик боғичи билан ўйнади ва марказий ярим ҳимояда ҳаракат қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News