МЮ Сульшер билан шартномани яна бир неча йилга узайтирмоқчи
27 май 2021 21:25
Янгиликлар
Манбага кўра, МЮ жамоа устози Оле-Гуннар Сульшер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. “Қизил иблислар” вице-президенти Эд Вудворд норвегиялик мутахассисга 3 йиллик битим таклиф қилади.
Клуб ёзда жамоани кучайтириш учун тўрттагача трансферни амалга оширмоқчи. “Боруссия Д” вингери Жейдон Санчо эса асосий мақсад ҳисобланмоқда. Шунингдек, марказий ҳужумчи, ҳимоячи ва ёш марказий ҳимоячини трансфер қилиш вариантлари кўриб чиқилади.
МЮ 2020/21 йилги мавсум АПЛда 2-ўринни эгаллаб, Европа Лигасида кумуш медалларни қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар