МЮ собиқ дарвозабони клубда ўтказган даврини ёқтирмаслигини айтди
24 фев 2024 18:48
Янгиликлар
МЮ собиқ дарвозабони клубда ўтказган даврини ёқтирмаслигини айтди
"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Бен Фостер "қизил иблислар" сафида ўтказган йилларини ёқтирмаслигини маълум қилди.
Посбон 2005 - 2010 йиллар мобайнида МЮ тизимида тўп тепган. Бу вақт оралиғида у бор йўғи 23 та учрашувда майдонга тушиб, икки бор Лига Кубогида зафар қучган. Манчестерликлар дарвозасини ўшанда Эдвин ван дер Сар ва Тим Ховард ҳимоя қилишган.
"Ҳозир ўша даврлардаги, "Манчестер Юнайтед" сафидаги ўзимга қарасам, тўғриси, бу мен эмасман. Шу қадар ғўр эдимки, ҳаётда ҳеч нимани тушунмаган эканман, фақат атрофимга қараб юраверганман.
Ўзимни ноқулай ҳис қилардим, хато қилишдан қўрқардим ва дунёдагилар мен ҳақимда нима дейишидан хавотир олардим. Бу эса анча ёмон ҳолат".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар