МЮ Скотт Мактоминейни "Наполи"га сотишга рози бўлди. Трансфер нархи маълум

Administrator
25 авг 2024
Футболчи фаолиятини А Серияда давом эттиради.

"Наполи" клуби Скотт Мактоминейни сотиб олиш бўйича "Манчестер Юнайтед" клуби билан келишиб олди. Шотландиялик ярим ҳимоячи 30 млн евро эвазига Италия клубига ўтади. Ҳозирча футболчининг ўзи трансферга рози бўлишга улгурмади. 

"Наполи" айни дамда Мактоминей билан музокараларни давом эттирмоқда. Скотт ушбу трансферга рози бўлса, тез орада "Наполи" клуби аъзосига айланади.


AdministratorМуаллиф
Манба: BBC