МЮ Роналдунинг трансфери сабаб Жеймсни ижара бериб юбориши мумкин

Alisher
30 авг 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дэниэл Жеймс трансфер ойнаси сўнггига қадар ижарага кетиши мумкин.

Унинг ўйин амалиёти МЮга ҳужумчи Криштиану Роналду келиши сабаб кескин тарзда қисқариши мумкин.

23 ёшли хавбекка бир қанча Англия Премьер-лигаси клублари, жумладан "Лидс" қизиқиш билдирмоқда.

Уэльслик футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports