

Манкунианликлар скаути 21 ёшли Италия терма жамоаси аъзосини шанба кунги «Верона»га қарши ўйинда (3:0) кузатди.
Душанба куни МЮ агентдан Пеллегрини борасида маълумот сўради.
Унинг «Рома» билан шартномаси 2022 йилда тугайди, товон пули эса 30 миллион еврога тенг.




