

22 ёшли ярим ҳимоячи билан "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда. Манкунианликлар келгуси ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи, инглиз футболчиси ҳам номзодлар орасида турибди.
Қайд этилишича, "Вест Хэм" билан шартномаси 2024 йилгача амал қиладиган футболчи 80 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Райс ўтган мавсум Премьер-лигада 32 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.



