МЮ Онана бўйича “Интер”га биринчи расмий таклифни юборди

Alisher
4 июл 2023
“Манчестер Юнайтед” Андре Онана бўйича “Интер”га биринчи расмий таклифни юборди.

 “Қизил иблислар” футболчи учун 40 миллион евро ва 5 миллион евро бонус беришга тайёр. Бироқ бундай таклиф миланликларни қониқтирмади. “Интер” асосий дарвозабони учун 50+10 миллион кўринишидаги маблағни олмоқчи.


Онана ўтган ёзда “Интер” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилганди. У А Серия доирасида 24 та ўйин ўтказиб, 24 та гол ўтказиб юборди.


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru