МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди

Omonjon To`xtamirzayev
31 дек 2025
"Манчестер Юнайтед" АПЛ 19-тури доирасида "Ньюкасл"га қарши баҳс олиб борди (0:2).

Манчестерликларнинг нидерландиялик ҳужумчиси Жошуа Зиркзее ўйинни асосий таркибда бошлади, аммо 33-дақиқадаёқ алиштирилди. Унинг ўрнига майдонга Кобби Майну туширилди. Бу Рубен Аморимнинг тактик қарори билан боғлиқ вазият эди, сабаби Зиркзее жароҳат олмаган.

Ушбу ўзгариш амалга оширилаётганида "қизил иблислар"нинг стадионга келган мухлислари хурсандликларини кўрсатиб, қарсаклар билан муносабат билдиришди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Athletic