МЮ мухлислари "Брайтон"га қарши ўйинда "Viva Ronaldo" дея ҳайқиришди
17 сен 2023 11:39
Янгиликлар
МЮ мухлислари "Брайтон"га қарши ўйинда "Viva Ronaldo" дея ҳайқиришди
"Манчестер Юнайтед" мухлислари жамоанинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида тўп тепаётган Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлашди.
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда (1:3) мухлислар "Viva Ronaldo" деб ҳайқиришди.
Шунингдек, таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" мухлислари бош мураббий Эрик тен Ҳагнинг 64-дақиқада Антони Марсьяль билан алмаштирилган ҳужумчи Расмус Хойлундни ўйиндан четлатиш ҳақидаги қароридан норозилик билдиришган. Ўша пайтда манкунианлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди.
Фикрлар