

Манбага кўра, раҳбарият Эрик тен Ҳаг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Унинг жамоадаги келажаги шу ҳафтада аниқланади.
ОАВ "қизил иблислар" раҳбарияти 54 ёшли мутахассисни 25 май куни бўлиб ўтган Англия Кубоги финалидан сўнг ишдан бўшатишини маълум қилганди. Финалда тен Ҳаг жамоаси "Манчестер Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.



