

"Sky Sport Deutschland" нашрининг ёзишича, инглиз клуби 24 ёшли футболчи билан ёзда шартнома имзоламоқчи. Клубдагилар ёзда Ральф Рангникни маслаҳатчи сифатида ишда олиб қолинишини инобатга олиб, у билан трансферлар борасидаги ишларни маслаҳатлашмоқда.
Ушбу мавсумда форвард барча турнирларда 42 ўйинда қатнашиб, 28 гол ва 15 ассист қайд этди. У жамоанинг энг яхши тўпурари ва энг кўп ассист қайд этган футболчиси бўлиб турибди.



