

"Қизил иблислар" португалиялик вингер учун ўзининг ҳужумчилари Жошуа Зиркзее ва Маркус Рэшфорд ҳамда ярим ҳимоячи Мануел Угартени келишувга қўшишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk журналист Карло Пеллегаттининг YouTube-каналига таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, бу уч ўйинчининг ҳаммаси ҳам келишувда иштирок этиши даргумон, аммо "Милан"га уларнинг қайси бирини танлаш имконияти берилиши мумкин. Агар Зиркзее келишувга киритилса, манкунианлар қўшимча равишда тахминан 20 миллион евро тўлаши мумкин.
Рэшфорд 40 миллион еврога баҳоланмоқда, шунинг учун "Манчестер Юнайтед" "россонерилар"га кўп пул тўламайди. Бироқ унинг йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилади — "Милан" бу суммага рози бўлиши даргумон.
Жорий мавсумда Леау барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача.



