Келаси мавсум учун МЮ бош мураббийлигига асосий номзод номи маълум қилинди

1 май 2026, 01:15
Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиши мумкин.

"The Times" маълумотига кўра, 44 ёшли мураббий айни дамда эгаллаб турган ўрни учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Рубен Аморимнинг истеъфосидан кейин клуб раҳбарияти унинг фаолиятини юқори баҳолаган.

Айни дамда клубдагилар келаси мавсум учун бош мураббий борасида якуний қарорга келишмаган. Ушбу мавсум якунланганидан кейини "Борнмут"ни тарк этадиган Андони Ираола ҳам номзодлар қаторида бор.

Манкунианликлар АПЛ турнир жадвалида 34 турдан кейин 61 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Кэррик бошқарувга келганидан кейин МЮ АПЛ жамоалари ичида энг кўп очко тўплади.


Манба: The Times