

Агар "қирол клуби"нинг янги бош мураббийи потенциал равишда Чуаменини сотишга қарор қилса, иккала клуб ҳам 26 ёшли футболчига бўлган қизиқишини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Манбага кўра, француз ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси яна икки йилга мўлжалланганлиги сабабли, унга қизиққан клублар тахминан 80-90 миллион евро тўлаши керак бўлади. "Реал" раҳбарияти Чуамени билан шартномани 2031-йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион евро.



