МЮ Гринвудни қайтариш режасини тузди. Унда футболчини машғулотда қандай суратга олиш ва тен Хаг журналистлар саволларига қандай жавоб бериши ёзилган

Aslanov Jasurbek
18 авг 2023
"Манчестер Юнайтед" Мэйсон Гринвуд қайтиши бўйича режа тузди.

Маълумотларга кўра, МЮ тузган режа шунчаклик мукаммалки, унда машғулотдаги суратлар қандай бўлиши, бош мураббий Эрик тен Хаг журналистлар саволларига қандай жавоб бериши кераклиги ёзиб қўйилган.

Бундан ташқари, ўша ҳужжатларда Гринвуд қайтишига қарши ёки акси бўлган журналист, сиёсатчилар исмлари келтирилган.

Режада бу инсонлар категорияларга бўлинган: "Қўллаб-қувватловчилар", "нейтрал муносабатдагилар" ва "душмандек қарайдиганлар". Ҳужжатда уйда содир бўладиган зўравонликларга қарши курашувчи бир қатор хайрия ташкилотлари "душмандек қарайдиганлар" рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчси Мэйсон Гринвуддан қизни зўрлаш айби олиб ташланган эди. У 2022 йилнинг январидан бери майдонга тушмаяпти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic