МЮ Далот билан ҳамкорлик қилишда давом этмоқчи

Sherzod Nurmatov
7 фев 2023
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Диогу Далотга янги шартнома таклиф қилди.

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, футболчи билан узайтирилган шартнома 2028 йилгача амал қилади.

Январь ойи бошида футболчининг ўзи Англия клуби билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлаганди.

23 ёшли футболчи жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Унинг жамоаси 21 турдан кейин 42 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail