“МЮ” – “Челси”. Меҳмонлар бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олишмади

Aslanov Jasurbek
16 апр 2017
“Челси” АПЛ 33-турида “Манчестер Юнайтед”га (0:2) қарши баҳсда рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади.

Бундай ҳолат “аристократлар” билан 2007 йил сентябридан буён содир бўлмаётган эди. Ўшанда ҳам лондонликлар “Манчестер Юнайтед”га қарши  баҳсда 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган ва дарвозага бирорта аниқ зарба бера олишмаганди.

Бугунги баҳсда “Манчестер Юнайтед” рақиб дарвозасига 9 марта зарба йўллаган бўлса,  учтаси дарвозага аниқ йўлланди ва ушбу зарбаларнинг иккитаси голга айланди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta