МЮ бош мураббийи "Манчестер дербиси"да кўриниш бермаган Рэшфорд ва Гарначо масаласида гапирди

Sherzod Nurmatov
16 дек 2024
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Манчестер Сити" билан дербида Маркус Рэшфорд ва Алехандро Гарначонинг иштирок этмагани хусусида фикр билдирди.

Эътиборлиси, футболчиларнинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ эди.

"Клубдаги одамлар ишларини йўқотмоқда, шунинг учун биз стандартларни ниҳоятда юқори даражага кўтаришимиз керак. Агар бу интизомий сабаб бўлса, очиғини айтган бўлардим.

Биз Маркус билан бир нарсани синаб кўрдик, аммо бу иш бермади. Шундай қилиб, келинг, ҳозиргидай ўйнашда давом этайлик ёки бошқа нарсани ўйлаб кўрайлик. У ва Гарначо жамоадаги ўрни учун курашиши керак.

Менимча, ҳозирги даврда таркиблар сизиб чиқиши муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Буни ким қилаётганини аниқлаш жуда қийин. Бу ёқимсиз нарса, лекин келинг, олға юришда давом этамиз. Кўрамиз, улар кейинги учрашув таркиби ҳақида хабар топишармикан", – деди Аморим.

Аввалроқ Гарначо МЮ таркибини учрашувдан анча аввал тарқатиб юборишда айбланаётган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN