МЮ бешинчи марта шундай натижа қайд этди. Бундай ҳолат Фергюсон даврида умуман кузатилмаганди

Narzulla Saydullayev
25 фев 2024
«Манчестер Юнайтед» АПЛ 26-турида «Фулхэм»га мағлуб бўлди (1:2).

Ушбу мағлубият «Манчестер Юнайтед» учун АПЛдаги 10-мағлубият бўлди. Сэр Алекс Фергюсон клубни тарк этганидан кейин бундай ҳолат бешинчи марта қайд этилди.

Шотландиялик мураббийнинг 27 йиллик фаолияти давомида МЮ бир мавсумда ҳеч қачон 10 марта мағлуб бўлмаган.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» 44 очко билан мусобақа жадвалининг 6-ўринини эгаллаб турибди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: squawka