

"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" ҳужумчиси Жоау Фелишни қўлдан бой бермоқчи эмас. "Манкунианлар" Португалия клуби раҳбарияти билан янги музокараларни бошлади ва футболчининг трансфери учун 90 миллион евро таклиф қилишди. Ўз навбатида, Португалия клуби ҳам ўз талабларидан воз кечмаяпти ва футболчининг шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро ишлаб олиш ниятида.
19 ёшли футболчи бу мавсум барча турнирларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 8та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришди.



