МЮ Бастони учун курашга қўшилди. "Интер" ҳимоячиси учун шунингдек "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда

Alisher
8 июн 2022
"Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони АПЛга йўл олиши мумкин.

23 ёшли Италия терма жамоаси ўйинчисини нафақат "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм", балки "Манчестер Юнайтед" ҳам харид қилишни хоҳламоқда.

МЮ ва "шпорлар"га чап оёқда ўйнайдиган ҳимоячи ҳам керак, шу сабаб уларнинг "Милан"га ўтишга яқин бўлган "Лилль" ўйинчиси Свен Ботманни оғдиришга ҳаракат қилиши истисно этилмаяпти.


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com